Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида олтмиш нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари учун Андижон — Самарқанд йўналиши бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши томонидан уюштирилган ушбу тадбир орқали “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг тегишли банди ижроси таъминланди.
Саёҳат давомида иштирокчилар ислом илмининг асосчиларидан бири — Имом Мотурудий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Сўнгра Пайариқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мажмуаси ҳамда Махдуми Аъзам зиёратгоҳи, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Улуғбек обсерваториясига ташриф буюрдилар.
Шунингдек, Самарканд қоғозининг ясалиш жараёни, Хазрати Хизр масжиди ва Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳамда Шоҳизинда мақбараларини ҳам зиёрат қилишди.
Саёҳат давомида қатнашчилар жуда кўп маълумотларга эга бўлиш билан бирга, улкан таассуротлар билан қайтишди.
Manba: xs.uz
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)