[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасида хайрли ташаббус амалга оширилди.

Байрам арафасида марказ маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 130 нафар тиббиёт ходимларининг мактаб ёшидаги фарзандларига янги ўқув йили олдидан мактаб сумкалари ҳамда ўқув қуроллари топширилди. Уларнинг ҳар бири учун алоҳида эътибор билан тайёрланган ушбу совғалар болажонлар қалбига қувонч бағишлади.

Ташкил этилган ушбу хайрли тадбир ходимлар томонидан илиқ кутиб олинди. Айниқса, болажонларнинг беғубор қувончи, уларнинг чеҳрасидаги самимий табассум байрам олдидан барчага ўзгача кайфият бағишлади.