Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ходимлар фарзандларига ўқув қуроллари топширилди.
Хусусан, Хўжайли туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан 20 нафар ходим фарзандига ўқув қуроллари совға қилинди. Шунингдек, Тахиятош туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 72 нафар ходим фарзанди ҳам ўқув қуроллари билан таъминланди.
Бу ташаббуслар касаба уюшмаларининг ходимлар ва улар фарзандларига бўлган эътиборидан далолат беради.
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)