[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат инспекторлари томонидан жойлардаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишлар жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни ва қонуности меъёрий хужжатлари талабларига риоя этиши борасида иш берувчининг қонунлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар мазмун моҳияти, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларни олдини олиш, ходимларни белгиланган муддат ва тартибда ишларни хавфсиз олиб боришга доир кириш, иш жойида дастлабки, хавфсизлик техникаси йўриқларидан қайта ўтказиб бориш, иш берувчилар, ўринбосарлар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларини меҳнат муҳофазаситалаблари бўйича ўқитиш ва билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш, ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш, ходимларга белгиланган меъёрлар асосида махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш, ташкилотларда ҳар беш йилда бир марта иш ўринларидаги меҳнат шароитларини аттестациядан ўтказиш, ходимлар чиқимдор бўлмаган ҳолда ишга қабул қилинганда дастлабки тарзда ва иш давомида даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бажарилиши, жамоа шартномаларида белгиланган иловаларни тўлиқ тўлдириш, меҳнатни муҳофаза қилиш Битимларига етарли миқдорда маблағлар режалаштириш, меҳнат таътиллари жадвалларига ходимларнинг асосий ва қўшимча таътилларини аниқ ва тўғри белгилаш юзасидан ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга ошириб келинмоқда.
Ўтказилган жамоатчилик назорати давомида аниқланган камчиликларни тугатиш юзасидан иш берувчиларга тегишли кўрсатма хатлари киритиб борилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори М.Саттаров томонидан 2024 йил 23 октябрдаги 12-12 рақамли кўрсатманинг ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли 2025 йилнинг 26 ноябрдаги 12-27 сонли қайта кўрсатма киритилиб, Булунғур туман соғлиқни сақлаш бўлими томонидан, 575 нафар тиббиёт ходимлари ҳар бирининг нархи 375 минг сўмдан, жами 215 млн. 622 минг 125 сўмлик, кичик тиббий ходимлар 364 нафарига ҳар бирининг нархи 350 минг сўмдан, жами 127 млн. 400 минг сўм миқдорида, ҳаммаси бўлиб, 342 млн. 258 минг 325 сўмга махсус кийим ва тиббиёт халатлари ҳамда қалпоқчалари билан таъминланишига эришилди.
2025 йил якунлари бўйича Самарқанд вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан 149 нафар ходимларга ҳар биринг нархи 275 минг сўмдан, жами 40 млн. 975 минг сўмлик, 2025 йил якунлари бўйича Юқумли касалликлар шифохонаси томонидан 180 нафар ходимларга ҳар биринг нархи 218 минг сўмдан, жами 43 млн. 948 минг сўмлик махсус кийим бош билан таъминланишига эришилди.