[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Жорий йилнинг 7 январь куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбар ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошлиқлари учун 2026 йилга мўлжалланган “Бошқарувчилар мактаби” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-семинар давомида соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимларнинг касбий малакасини ошириш ишларини изчил ва тизимли равишда давом эттириш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексидаги муҳим нормалар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига оид янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек 2025–2027 йилларга мўлжалланган тармоқ жамоа келишуви ҳамда жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлар, меҳнат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар ва иш жараёнида учрайдиган долзарб масалалар бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарходжон Ханапияев маълумот бердилар ҳамда ўзаро мулоқот ўтказилди.