[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий етишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят тиббиёт муассасаларининг харажатлари учун 2026 йилга молиялаштириш ва молиявий-иқтисодий йўналишларини тўғри ташкиллаш юзасидан семинар ўтказилди.

– Мазкур қарор давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий етиш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш билан бирга, тиббий хизмат кўрсатувчи ходимлар — шифокорлар ва ҳамшираларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – деди семинарда сўз олган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқулов.

Ҳа, қарор доирасида тиббий хизматларни молиялаштиришнинг шаффоф ва аниқ механизмлари жорий етилиши назарда тутилган. Бу еса тиббий муассасалар фаолиятини барқарор молиялаштириш, шифокорлар ва ҳамширалар меҳнатига ҳақ тўлашда адолатли ва асосли ёндашувни таъминлашга қаратилган. Кўрсатилган тиббий хизматларнинг аниқ ҳисоб-китоб асосида баҳоланиши тиббий ходимлар меҳнатининг ҳаққоний қийматланишига замин яратади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримованинг қайд етишича, Касаба уюшмалари мазкур қарор ижросида фаол иштирок етиб, тиббий хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимояси ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим институт сифатида майдонга чиқмоқда. Жумладан, меҳнат шартларига риоя етилиши, иш вақти ва дам олиш тартибларининг таъминланиши, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш масалалари доимий назоратга олинмоқда.

Шунингдек, семинарда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори ижроси тиббий хизмат кўрсатувчи ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари, адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ҳамда кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос ҳисобланиши қайд етилди. Мазкур қарор соғлиқни сақлаш соҳасида барқарор ривожланишни таъминлаш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.