[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Бишкек шаҳрида Жамоат хизмати Интернационали Европа Федерацияси (ЕФПОО)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий йиғилиши ўз ишини бошлади. Мазкур тадбир минтақанинг жамоат хизматлари соҳасида фаолият юритаётган касаба уюшмалари вакилларини бирлаштирди.

Тадбирда касаба уюшмалари раҳбарлари, давлат органлари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда. Асосий маърузачилар қаторида ЕФПОО Бош котиби Ян Виллем Гудриан ҳамда Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистан соғлиқни сақлаш ходимлари тармоқ касаба уюшмаси делегацияси таркибида касаба уюшмаси раиси Фарходжон Ханапияев иштирок этмоқда.

Кун тартибида Марказий Осиёда касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари, ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, меҳнат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги долзарб масалалар, халқаро ҳамкорлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, шунингдек ёшларнинг касаба уюшмалари ҳаракатидаги иштироки (EPSU Youth Network) муҳокама қилинмоқда.

Алоҳида эътибор давлат тузилмалари билан ҳамкорликка, жумладан Қирғизистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро алоқаларга, шунингдек халқаро ҳамкорлар, жумладан PSI билан ҳамкорликни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Йиғилиш давомида мамлакатлар ҳисоботи тақдим этилди, келгуси тадбирлар ҳамда 2026 йил учун устувор йўналишлар, жумладан Жамоат хизматлари ходимлари кунига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида биргаликдаги ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидладилар.