[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон вилояти филиалининг катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари М.Матисаев, вилоят Кенгаши аппаратининг меҳнат техник инспектори М.Азимходжаев, аппаратнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Д.Каюмов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Р.Ахматхонов, Андижон вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси меҳнат инспекциясининг давлат техник инспекторлари И.Мамадалиев ва И.Абдурахимов, филиалнинг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, бўлим бошлиқлари, мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллари, туман ва шаҳарларда ишлаётган барча хайдовчи ва ходимлар (114 нафардан зиёд) иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори 1-иловасига асосан “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги;

2-иловасига асосан “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисида”ги;

3-иловага асосан “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги ҳақидаги;

4-илова “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Низомлар талаблари бўйича муассасадаги барча тегишли ҳужжатлар мувофиқлаштирилиши ва айримлари янги ишлаб чиқилиши юзасидан тушунтиришлар берилди ва бу бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2026 йил 6 февралдаги 1-62 “с” сонли қарори қабул қилинганлиги ҳам маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларига риоя қилган холда хавфсизликни таъминлаш, санитария-гигиена талабларига доимо риоя қилиш, турли ҳил бахтсиз ва кўнгилсиз ходисалар олдини олиши, иш вақтида меҳнат, техника ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига, ишга келиб кетишда йўл ҳаракати хавфсизликлари қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда ишлар ташкил қилиниши бўйича яна бир бор эслатилди.

Тадбир кўтарингки рухда ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.