Жорий йилнинг 11-13 ноябрь кунлари мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги, шунингдек “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида маданий саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши томонидан 95 нафар фидойи тиббиёт ходимлари учун Жиззах вилоятининг Зомин дам олиш масканига бепул саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида тиббиёт ходимлари Зоминнинг гўзал табиати, соғломлаштириш масканлари ва тарихий жойлари билан танишдилар. Ташкил этилган саёҳат уларга байрамона кайфият, янги куч ва илҳом бағишлади.
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)