[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Жорий йилнинг 10 февраль куни Қашқадарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши якунлари ҳамда 2026–2028 йиллар учун янги жамоа шартномасини тасдиқлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси бўйича марказ раҳбарияти номидан масъул раҳбар ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан ҳисоботлар тақдим этилди. Ҳисоботларда амалга оширилган ишлар, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар атрофлича ёритиб берилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан олиб борилган фаолият “қониқарли” деб баҳоланди.

Шунингдек, муҳокамалар натижасида 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси тасдиқланди.

Конференция давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳар икки томон вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.