[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Бугун, 23 май куни Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Чирчиқ Олимпия ва Параолимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда, оммавий ва жисмоний фаоллик тадбирларини самарали ташкил этиш, жисмоний ва рухий саломатликни сақлаш мақсадида “Сўздан амалга дадил юр” акцияси доирасида “Саломатлик ҳамма учун” тадбири бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази барча бўлимларидан ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари фаол иштирок этиб, арқон тортиш, югуриш ва “Ақл чархи” учун шашка доналарини суриб беллашдилар.

Беллашув оҳирида иштирокчиларга Марказ маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан совғалар ва Ташаккурномалар тақдим этилди.