[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Тиббиёт муассасалари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Навоий вилоятида тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:
•Мини-футбол бўйича – Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 1-ўрин,
•Стол тенниси (эркаклар ўртасида) – Навоий вилояти СЭО ва ЖСХ 1-ўрин,
•Стол тенниси (аёллар ўртасида) – Конимех туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин,
•Шахмат (эркаклар ўртасида) – Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали 1-ўрин,
•Шахмат (аёллар ўртасида) – Нурота туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин,
•Шашка (эркаклар ўртасида) – Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали 1-ўрин,
•Шашка (аёллар ўртасида) – Кармана туман тиббиёт бирлашмаси 1-ўрин.

Ғолиблар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши томонидан диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.