2022 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши томонидан “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Бўтақора “Мурувват” эркаклар уйида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” тадбир ўтказилди ҳамда касаба уюшма фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси А.М.Арзиев олиб борди. “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги ҳамда “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” тўғрисидаги Қонунларнинг мазмун моҳияти тўғрисида касаба уюшмаларининг жамиятда тутган ўрни ҳамда тармоқ ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги вазифалари ҳақида маъруза қилди.
Андижон вилоят Бўтақора “Мурувват” эркаклар уйига вилоят Кенгаши тамонидан 1 дона телевизор совға қилинди.
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)