[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилди.

Эркак ходимлар ўртасида мини-футбол мусобақасида Поп туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Волейбол бўйича аёл ходимлар ўртасидаги қизғин баҳсларда эса Наманган туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси фахрли 1-ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси ва хомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.