[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ўрнак кўрсатиб, ютуқларга эришиб келаётган хамшираларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида “Ҳамшира – 2024” танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ҳамширалар 4 та шарт бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов натижаларига кўра:

– Р.Самадова – Навоий вилояти туманлараро фтизиатрия диспансери навбатчи ҳамшираси фахрли 3-ўринни;

–  С.Жалолова – Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази навбатчи ҳамшираси фахрли 2-ўринни;

– Р.Толипова – Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази палата ҳамшираси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб Республика танловига йўлланмани қўлга киритди.