[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]

                                    
                                

                                

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмаси раислари ҳамда фаолларидан иборат гуруҳ учун Навоий давлат университети тузилмасида фаолият юритаётган Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат ташкил этилди. Тадбирда қарийб 30 нафарга яқин ходимлар иштирок этди.

Саёҳат давомида иштирокчилар музей экспозицияларида намойиш этилган тарихий ёдгорликлар, миллий қадриятларни ифодаловчи артефактлар, халқ амалий санъати намуналари, қадимий қўлёзмалар ҳамда археологик топилмалар билан яқиндан танишдилар. Экспозициялар орқали мамлакатимиз тарихининг турли даврлари, айниқса қатағон йилларида юртимиз бошидан кечирган оғир синовлар ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.

Музейнинг масъул ходимлари томонидан Навоий вилоятининг кўҳна тарихи, бой маданий мероси, турли даврларга оид ноёб артефактлар ҳамда музейда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик, тарихга ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ушбу саёҳат улар учун катта таассурот қолдирганини, тарихий хотирани асраш ва миллий қадриятларга эҳтиромни янада мустаҳкамлашда бундай маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти беқиёс эканини қайд этдилар.