Жорий йилнинг 24 февраль куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги бажарилиши якунлари ҳамда 2026-2028 йиллар учун янги жамоа шартномасини тасдиқлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференция давомида жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси юзасидан марказ раҳбарияти номидан масъул раҳбар ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан ҳисоботлар тақдим этилди. Ҳисоботларда амалга оширилган ишлар, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар атрофлича ёритилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан олиб борилган фаолият “қониқарли” деб баҳоланди.
Шунингдек, конференцияда 2026-2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси муҳокама қилиниб, тасдиқланди.
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)