Сизга маълумки, 2025 йил 9 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПҚ-336-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорда давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда самарали фаолият юритиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган.
Ушбу қарор давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгани муносабати билан ҳозирги вақтда касаба уюшмаси органларига кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Айниқса, қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларини 5 кунлик иш режимига ўтказиш масаласи юзасидан турли саволлар ва муҳокамалар кузатилмоқда.
Мазкур масала юзасидан, яъни тиббиёт муассасаларини 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказиш жараёнида тиббиёт ходимлари учун қулай меҳнат шароитлари ва мақбул иш режимини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари иштирокида музокаралар олиб борилмоқда.
![[:uz]Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши [:ru]Республиканский совет профсоюза работников здравоохранения Узбекистана [:en]Republican Council of the Trade Union of Health Workers of Uzbekistan [:oz]Oʼzbekiston sogʼliqni saqlash xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi [:]](https://sogliq.kasaba.uz/wp-content/uploads/2026/01/cropped-18288908-a56d-4193-a28c-91740dcdc331_removalai_preview-1.png)